Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги Адлия вазирлигига қўшиб юборилди. Энди улар вазирлик таркибида департаментлар сифатида фаолияти юритади.
Бугун бу ҳақида Президент Фармони имзоланган.
Қўшилиш натижасида Адлияда республика даражасидаги раҳбарлар сони 2 баробарга қисқарди, бошқарув ходимлари сони 110 тага камайди, вазирлик тизимидаги бошқарув тузилмалари 666 тадан 222 тага, бир-бирини такрорловчи вазифалар 34 фоизга, функциялар 46 фоизга қисқармоқда. Натижада 84,5 млрд сўм иқтисод қилинмоқда.
Туман даражасида алоҳида фаолият юритадиган 4 та тузилма бирлаштирилмоқда. Адлия бўлимлари, ДХМ, ФҲДЁ, юридик хизмат марказлари туман-шаҳар адлия бўлимлари таркибига киритилмоқда.
Вазирлик марказий аппаратидаги бошқармалар сони ҳам 24 тадан 20 тага қисқартирилди.
«Рақамли адлия» тизими бунёд этилади.