Ўзбекистонда қанча одам 5 миллион сўмдан кўп расмий ойлик олади?

Молия вазирлиги Ўзбекистонда “оқ” ойликлар (расмий иш ҳақи) миқдори бўйича статистик маълумотларни эълон қилди.

Унга кўра, 2021 йилда 4 685 900 нафар фуқаро ўз ойлигидан солиқ тўлаган. Улардан 42,6 фоизи – буджет, 57,4 фоизи эса нобуджет ташкилотлар ходимларидир.

Ойликлар кесимида ўзбекистонликларнинг кўпчилиги 1 миллион сўмгача бўлган “оқ” ойлик олади — 1 616 800 одам.

Иккинчи ўринда 2 миллиондан 4 миллионгача ойлик оладиганлар — 1 157 400 нафар одам. Й 1 130 100 нафар киши 1 миллиондан 2 миллионгача иш ҳақи олади. 

5 миллион ва ундан кўпроқ иш ҳақи эса 513 200 нафар ходимга берилади. 268 400 та ходим 4 миллиондан 5 миллионгача маош олиши қайд этилди.