Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими 20 минг доллар пора билан қўлга олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармалари ходимлари томонидан Тошкент вилояти Оҳангарон тумани ҳокимлиги ходими тоғли ҳудуддан 500 гектар яйлов ер майдонини электрон аукцион савдода ютиб, ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига, харидордан талаб қилинган 35 минг АҚШ долларидан 20 минг долларини аванс сифатида олган вақтида ушланди.