Шавкат Мирзиёев шифокор ва тез ёрдам ходимларига нисбатан куч ишлатилаётганини танқид қилди. «Бу бизга мутлақо ярашмайдиган ҳолатдир», — деди у. Энди тиббиёт ходимларининг ишига тўсқинлик қилганлик учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланади. Бундан ташқари, Соғлиқни сақлаш кодекси ҳам ишлаб чиқилади.
Шунингдек,“Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.
Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини туну кун тарғиб қилган, бу борада шахсий намуна бўлган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун, алоҳида “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.
Бундан ташқари Шунингдек, 2022 йил 1 майдан бошлаб:
- барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбий тиббий кўрик бепул ўтказилади;
- қон билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимлари гепатит “Б” касаллигига қарши бепул эмланади.
Мазкур харажатлар тўлиқ бюджетдан қопланади ва бунга ҳар йили камида 100 миллиард сўм ажратилади.
Ҳар йили минг нафар бемор шифокорлар, айниқса, соҳада бир умр меҳнат қилган фахрийларга юқори технологик операциялар давлат ҳисобидан бепул ўтказилади.