2021 йилда хотин-қизлар томонидан нечта жиноят содир этилгани маълум қилинди

2021 йилда 9 759 нафар хотин-қиз томонидан 9 053 та жиноят содир этилган. Бу ҳақда Сенатнинг ялпи мажлисида ички ишлар вазири маълум қилди.

Унга кўра,оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларнинг муаммолари тўлиқ ҳал этилмасдан келинаётганлиги туфайли 2021 йилда 9 759 нафар хотин-қиз томонидан 9 053 та жиноят содир этилган.

Оила,турмуш муносабатлари доирасида тазйиққа учраган хотин-қизларнинг 39 343 нафарига эса ҳимоя ордери берилган.