Мактаблар ва боғчаларга ҳам Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатилади

“Юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолиятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–173-сон, 18.03.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 августдан босқичма-босқич Юридик хизмат кўрсатиш марказлари (Марказлар) томонидан туман даражасидаги қуйидаги идораларга юридик хизмат кўрсатилади:

▫️ маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими;
▫️ қишлоқ хўжалиги бўлими;
▫️ туризм ва маданий мерос бўлими;
▫️ спортни ривожлантириш бўлими;
▫️ оила ва хотин-қизлар бўлими;
▫️ давлат солиқ инспекцияси;
▫️ аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази;
▫️ давлат умумий ўрта таълим мактаблари;
▫️ давлат мактабгача таълим ташкилотлари;
▫️ давлат кўп тармоқли марказий ва оилавий поликлиникалар.

2022 йил 1 майгача “E-huquqshunos” электрон тизимини техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ва маслаҳатлар бериб бориш мақсадида “call-марказ” ташкил қилинади.

2022 йил 1 декабргача вилоят даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликларга Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилишини йўлга қўйиш HV бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.