Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингида 11 поғонага пастлади. Бу ҳақда Gallup томонидан анъанавий равишда эълон қилинадиган World Happiness Report—2022 рейтингида маълумот берилди.
18 март куни бахтли мамлакатлар рейтинги эълон қилинди. Gallup томонидан анъанавий равишда эълон қилинадиган World Happiness Report—2022 рейтингида Ўзбекистон 146 та мамлакат орасида 53-ўринни эгаллади. Бу 2021 йилги кўрсаткичлардан 11 поғона паст.
Шунингдек, Ўзбекистон МДҲга аъзо давлатлар орасида етакчиликни бой берган. Қозоғистон — 40-ўрин. Тожикистон (83-ўрин), Россия (80-ўрин), Қирғизистон (64-ўрин) жой олди. Туркманистон эса 75-ўринни банд этди.
Рейтингда бешинчи йил қаторасига Финляндия етакчилик қилмоқда. У энг бахтли давлат деб топилган. Ундан кейинги ўринларни Дания, Исландия, Швейцария, Нидерландия, Люксембург, Швеция, Норвегия, Исроил ва Янги Зеландия эгаллаган