Самарқанд вилоят бошқармасининг Иштихон туман Давлат хизматлари маркази катта мутахассиси Р.Б. 6 минг доллар пора билан ушланди.
Қайд этилишича, 1995 йилда туғилган Р.Б. хизмат ваколатидан фойдаланган ҳолда Каттақўрғон туманида яшовчи фуқаро Р.Ш. билан жиноий тил бириктирган. Улар тикувчилик ҳамда пишириқ ишлаб чиқариш цехлари қуриш учун ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига маҳаллий фуқародан 12 минг доллар талаб қилган.
Келишилган маблағдан 6 минг АҚШ долларини пора тариқасида олаётган вақтида, жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Хабарга кўра, ҳозирда ушбу шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.