Ўзбекистондан Қозоғистонга 70 миллион тенге (139 минг доллар) автомобилларни ноқонуний олиб киришга уринган қозоғистонликлар қўлга олинди.
Бу ҳақда Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, чегара отряди 3 та юк машинасини қўлга олган. Уларда 6 та енгил «иномарка» ҳужжатларисиз олиб ўтилаётгани аниқланган. Ҳолат юзасидан Қозоғистон фуқаролари контрабандага уринишда айбланиб, қўлга олинган. Товарнинг дастлабки тахминий қиймати 70 миллион тенгега баҳоланган.