Россияда Facebook ва Instagram «экстремистик ташкилотлар» деб эълон қилинди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Москванинг Тверь туман суди Meta компаниясини (Facebook ва Instagram’га эгалик қилади) «экстремист ташкилотлар» деб эълон қилди ва мазкур ижтимоий тармоқларнинг Россиядаги фаолияти расман тақиқланди.
Суднинг қарорида Instagram ва Facebook’ни тақиқлаш қарори зудлик билан ижро этилиши белгиланган. Meta фаолиятига нисбатан тақиқ Whatsapp’га нисбатан татбиқ қилинмайди, деябаёнот берган судья.
Россия Бош прокуратураси Meta’ни «экстремистик ташкилот» деб топишни талаб қилган, сабаби компания Facebook ҳамда Instagram’да айрим мамлакатларнинг россиялик ҳарбийларга нисбатан таҳдидлари ва чорловларини ўчиришни рад қилган, шунингдек, Владимир Путин ва Александр Лукашенкога нисбатан ўлим тилакларини ҳам ўчирмаган (14 мартда Meta президентларга нисбатан ўлим тилагини ёзиб пост қолдиришни тақиқлаганди).