Қашқадарёда аҳоли «чупакабра»ни таёқ билан уриб ўлдиргани юзасидан маълумот берилди

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида 19 март куни аҳоли «чупакабра»ни таёқ билан уриб ўлдиргани айтилди. Бу ҳақда «Ekologuz» Telegram каналида хабар берилди.

Ижтимоий тармоқларда “Қамаши тумани Тўқбой қишлоқда Чупакабра ҳайвонни таёқ билан уриб ўлдирдик”, деб тарқалган видеотасвир Қамаши тумани ИИБ ва Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси МФЙ фаоллари Иштирокида ўрганилди.

Ўрганиш 19.03.2022 йил куни Қамаши тумани Одоқжонбуз МФЙ ҳудудидаги қишлоқ хўжалиги ер майдони суғориш ариғи қирғоқ қисмида 1 бош тулки боласи жонсиз ўлик танаси ётганлиги аниқланди.

Ҳолат жойида юрган 1 нафар шахсга видеотасвир кўрсатилиб, воқеа хақида сўралганда тулки боласини қўй- қўзиларни ҳуркитиб чиққан вақтида итлар тишлаб ўлдирганлигини билдирди.
Тулки боласи қўтир касаллиги билан жуни тўкилиб кетганлиги, ўлик танасини атрофдаги фуқаролар “Чупакабра ҳайвонни ўлдирдик” деб, тулкини видеотасвирга олиб, ижтимоий тармоққа тарқатишганини билдирди, – дейилади хабарда.