Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти ҳудудида содир бўлган ЙТҲ натижасида 4 киши ҳалок бўлгани, улардан 3 нафари ака-ука экани ҳақида хабар тарқалган эди.Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизмати ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум бўлишича, 2022 йил 19 март куни соат тахминан 08:00 ларда Миришкор тумани, Женов қишлоғида яшовчи Н.Д. бошқарувида бўлган «Ласетти» автомашинаси билан «Қарши-Бешкент-Касби-Косон 4Р90» йўналишида ҳаракатланиб келиб, Қарши тумани Ширкент қишлоғи йўлининг 20 кмда, шу йўналишида фуқаро Р.З. бошқариб кетаётган «Некция-3» автомашинасини қувиб ўтмоқчи бўлган.
Мазкур автомашинанинг чап томонига тўқнашиб, йўлнинг ўнг чет пасти қисмидаги дарахтларига бориб урилиб, йўл транспорт ҳодисасини содир қилган.
Натижада «Ласетти» автомашинасида йўловчи сифатида кетаётган Р.Ф, Р.С, Р.Ф. ва Э.Р.лар тан жароҳати олиб, вафот этган.
«Некция-3» автомашинасида бўлган йўловчи Ж.М ва «Ласетти» автомашинаси ҳайдовчиси Д.Н.лар тан жароҳатлари билан шифохонага жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодикеснинг 266-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.