Тафаккур вақти: Гўзал тавсия

Бир ҳаким зотдан:
— Инсон қандай сабр қилиши мумкин? — деб сўрадилар.
Муборак зот шундай жавоб берибди:

—Ҳаммасини унутиб юборасиз, кейин сабр қиласиз.
Бу энг гўзали;

— Нимаики бўлса қабул қиласиз, кейин сабр қиласиз.
Бу энг тўғриси;

—Ҳаммасидан воз кечасиз, кейин сабр қиласиз.
Бу энг қийини;

—Яна бор, барча ишни Аллоҳга топширасиз, кейин сабр қиласиз
Бу эса сабрнинг энг каттасидир.

«Ҳикматлар хазинаси» рисоласидан