Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилоятида мактаб ва боғчаларда болаларни ўғрилашга уринаётган аёл хақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси изоҳ берди.
Маълум бўлишича, 23 март куни ижтимоий тармоқларга йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган жароҳати сабабли руҳий касалликлар диспансерида рўйхатда турувчи аёлнинг сурати жойланиб, Бўстонлиқ туманида вояга етмаган болаларни олиб кетмоқчи бўлгани ҳақида аудио хабарлар тарқатилган.
Вилоят ИИББнинг қўшимча қилишича, яқин муддат оралиғида Тошкент вилоятида ҳудудида бундай ҳолат кузатилмаган ва Ички ишлар органларига мурожаат келиб тушмаган.
ИИББ ёлғон хабар тарқатиш учун қонунчиликда жавобгарлик борлигини яна бир бор эслатиб, ўзаро гуруҳларда шу каби маълумотларни тарқатмасликни, агарда, мана шундай ҳолатлар кузатилган ёки шубҳа уйғотган тақдирда “102” қисқа рақами ва яқин орадаги ИИОга хабар беришни сўраган.