Қашқадарёда ўқувчи қиз Наврўз байрамида рақс тушаётган вақтида ҳушидан кетиб, вафот этди

Ижтимоий тармоқларда «Қашқадарёда ўқувчи қиз Наврўз байрамида рақс тушаётган вақтида ҳушидан кетиб, вафот этди» сарлавҳали хабар тарқалди.

Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова 17 ёшли қизнинг мактабда тадбир вақтида вафот этиши бўйича маълумот берди.

Жорий йилнинг 19 март куни Қашқадарё вилояти Миришкор туманидаги 33-мактабда 2005 йилда туғилган ўқувчи қиз Наврўз байрами тадбирида рақс тушаётган вақтида ҳушидан кетиб, вафот этган.

Дастлабки маълумотларга кўра, вафот этган қизнинг ёшлигидан тутқаноқ (эпилепсия) касаллиги билан оғриб келган.

Ўқувчини ҳушидан кетиш ҳолати кузатилган вақтида мактаб маъмурияти томонидан шошилинч тез тиббий ёрдамга мурожаат қилинган.

Ҳозирда тегишли органларнинг масъуллари томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилмоқда. Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берилади, дейилади хабарда.