Наманганда ЙПХ ходими ҳайдовчига электрошокер қўллади

Наманганда йўл патрул хизмати ҳодими ҳайдовчига нисбатан электрошокердан фойдалангани акс этган видео тарқалди.

Маълум бўлишича ҳайдовчининг барча ҳужжатлари жойида бўлган ва ҳеч қандай йўл ҳаракати қоидаларини бузмаган. Ҳайдовчининг декабр ойидан қолган жаримани тўламаганлиги ҳамда йўл патрул хизмати ҳодимининг кўрсатмаларига бўйсунмагани натижасида келишмовчилик юзага келган. Бунинг оқибатида ЙПХ ҳодими ҳайдовчига нисбатан бир неча бор электрошокердан фойдаланади.

“Шундан сўнг автомобил жарима майдончасига олиб борилди ва ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённома тузилди. Шунингдек ЙПХ ҳодимнинг ҳаракатлари бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда”, — дея хабар беради Наманган ЙҲХБ ахборот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 24 сентябрдан бошлаб ИИО ҳодимлари томонидан электрошокерлардан фойдаланиш бошланган эди.