Жо Байден Сердар Бердимуҳамедовни Наврўз билан қутлади, бироқ Туркманистон президенти этиб сайлангани билан табрикламади.
“Ҳурматли жаноб президент!
Туркманистоннинг учинчи президенти бўлганингизни инобатга олиб, сизга, оилангиз ва мамлакат халқига Наврўз байрами қувончли ва фаровон бўлишини тилайман. Тинчлик ва янгиланиш кунида Қўшма Штатлар ҳамда бутун дунё бўйлаб кўплаб одамлар сиз билан бирга ушбу ажойиб байрамни нишонламоқда”, — дейилади Байденнинг хатида.
Аввалроқ АҚШ Давлат департаменти ЕХҲТ хулосаларига таянган ҳолда Туркманистонда ўтказилган президентлик сайловларини қонуний деб тан олмаслигини билдирган ҳамда туркман ҳукумати эркин, адолатли ва рақобатбардош сайловларни таъминлай олмаганини қайд этганди.