Кеча юртимизда касалланишлар сони ортиб, қарийб 50 нафар кишида коронавирус аниқланди
2022 йил 25 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 237589 (+47) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Фарғона вилоятида, 23 нафари Тошкент вилоятида, 23 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Эслатиб ўтамиз, 24 март куни юртимизнинг 2 та ҳудудида 9 нафар бемор аниқланган эди.