Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари Нобел мукофотига муносиб кўрилди.
Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида Людвиг Нобел мукофотини топшириш маросими кўтаринки кайфиятда ўтказилди.
Аҳамиятлиси шуки, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раиси ўринбосари ҳамда Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси раиси Салим Қирғизбоевич Абдувалиев 2022 йилги Людвиг Нобел мукофотига сазовор бўлди.
Ушбу мукофот 1888 йилда ташкил этилган ва 2005 йилда қайта йўлга қўйилган.
Бу соврин инсоният олдидаги буюк ишлари ва эришган ютуқлари учун тақдим этилади.