Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакат тўртта ҳолатда ядро қуролдан фойдаланиши мумкинлигини айтди. Бу ҳақда «РБК» хабар берди.
Медведевнинг сўзларига кўра, Россия қуйидаги ҳолларда ядро қуролидан фойдаланиши мумкин:
Россияга қарши ракета ҳужуми амалга оширилса;
мамлакат ёки унинг иттифоқчиларига қарши ҳар қандай ядровий қуролдан фойдаланилса;
муҳим инфратузилмага ҳужум қилинса, бунинг оқибатида Россиянинг ядровий қуроли носозликка учраса;
таҳдид остида бўлган Россия ёки унинг иттифоқчиларига қарши тажовузкорлик ҳаракати бўлганда.
Медведевнинг тушунтиришича, охирги сценарийда Россияга қарши ҳеч қандай ядро қуроли қўлланилмаган тақдирда ҳам жавоб қайтарилади. Шунингдек, у Россия расмийлари музокаралар ва дипломатиядан келиб чиқишиб, йўл тутишини айтган.
«NATO’га аъзо давлатларининг ядро қуроллари нишонлари мамлакатимиз ҳудудидаги объектларига, жанговар каллакларимиз эса Европа ва АҚШ жойлашган нишонларга қаратилган. Шунинг учун ҳамиша бу ҳақда ўйлаб, масъулиятли сиёсат олиб бориш керак», — деган у.