Украинада бир неча турдаги фотосурат ва видеоларни чоп этиш тақиқланади

Украина президенти Владимир Зеленский ҳарбий ҳаракатлар акс этган сурат ва видеоларни чоп этишни кескин чеклаш тўғрисидаги қоннуни имзолади.

Эндиликда қуйидагилар акс этган фотосурат ва видеоларни чоп этиш тақиқланади:

• Украина армиясининг ҳаракатлари ва ҳарбий иншоотлар
• Отишма юз берган ёки снаряд тушган жойлар
• Ракетанинг учиш траекторияси
• Кўча, автобус бекатлари, дўконлар ва фабрикалар номлари
• Украина ҳаво мудофаасининг иши
• Манзиллар, визуал маълумотнома ёки жанговар координатали маълумотлар
• автомобиллар ва зирҳли машиналарнинг рақами
• Яраланган ёки ҳалок бўлганларнинг исмлари

Тақиқни бузганлар 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.