Тафаккур вақти: Асосийси қолиб…


Бир йигит мотоциклда постдан ўтаётган эди. Орқасидаги иккита катта сумкани кўрган нозир ичида нима борлигини сўради.

“Қум”, жавоб берди йигит.

Нозир уларни очиб кўрди, йигитнинг гапи рост эканига амин бўлгач, ўтказиб юборди.

Бир неча кундан сўнг йигит яна ўша ҳолатда ўтди, нозир яна сумкаларни текширди, ҳеч нима тополмади.

Бундай ҳол нозир нафақага чиққунча давом этди.

Йиллар ўтиб, ўша йигит билан кўришиб қолишганида сўради:

— Сен йиллар мобайнида ўғирлик билан шуғулланганинг аниқ. Сўз бераман, орамизда қолади, нима ўғирлардинг, айт?

Йигит айёрона табассум билан жавоб берди:

— Мотоцикль.