Термизда кучли шамол натижасида дарахт автомобиль устига қулади

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида 29 март куни кучли шамол сабаб дарахт автомобиль устига қулади. Бу ҳақда Йўл ҳарати хавфсизлиги хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, шаҳарида кузатилаётган кучли шамол сабаб дарахт «Nexia-2» автомобили устига қулаган. Тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Оқибатда машинага зарар етган. Хавфсизлик хизмати ҳодиса юзасидан мурожаат йўллаган.

«Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз воситалар яқинида қолдирмасликларини сўраймиз», — дейилади хабарда.