Ўзбекистонни Покистон портларига олиб чиқадиган темир йўл қуришга киришилди

Марказий Осиё мамлакатлари учун Покистон порталларига йўл очувчи “Мозори Шариф-Қобул-Пешовар” темир йўли лойиҳасининг харитаси Ўзбекистон, Афғонистон ва Покистон давлатлари томонидан келишиб олинди. Узунлиги 600 километр бўладиган бу темир йўлнинг тахминий қиймати 5 млрд долларга тенг.

Ушбу йўл қурилиши натижасида Марказий Осиё мамлакатлари товарлари жаҳон Океанига тезроқ ва арзонроқ етиб боради.

“Бу темир йўл минтақаларимиз қиёфасини бутунлай ўзгартириб юборади”,- дейди Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев.