Паспорт (ID карта) олмаган битирувчилар ОТМга ҳужжат топшира олмайди

Халқ таълими вазирлиги 16 ёшга тўлган мактаб битирувчиларидан ўз вақтида паспорт (ID карта) олишни сўрамоқда. 16 ёшга тўлган 122 мингдан ортиқ (31 фоиз) битирувчи паспорт (ID карта) олмаган.

«ОТМларга абитуриентларнинг ҳужжатлари Давлат тест марказининг abitur.dtm.uz сайти орқали онлайн қабул қилинади. Онлайн ҳужжат топшириш учун битирувчиларнинг паспорт (ID карта) маълумотларини (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами -ЖШШИР) киритиш талаб этилади. Шу боис, 16 ёшга тўлган битирувчилар ўз вақтида паспорт (ID карта) олишлари зарур», дея эслатмоқда вазирлик.