Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев йил якунига қадар Россия, Украина ва Беларусь билан ишлаётган корхоналарга дебитор қарздорлиги учун жарима қўлланилмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда видеоселекторда айтиб ўтилди.
Шунингдек, солиқ маъмурчилиги доирасида омбордаги товарларнинг ҳисобини, ва кодларини мажбурий юритиш, мулклар ҳамда ижара шартномаларини электрон рўйхатдан ўтказиш каби янги механизмлар бўйича жарима ва бошқа таъсир чоралари йил якунига қадар қўлланилмайди;
— ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хом ашё, асбоб-ускуна, эҳтиёт қисмларга божхона имтиёзларини қўллаш даври ҳозирги 6 ойдан 1 йилгача узайтирилади.