“Ўзсувтаъминот” АЖ аҳолини оқова сув тармоқларига ахлат ташламасликка чақириб, мурожаат билан чиқди.
“Афсуски, кўпчилик юртдошларимиз оқова сув тармоғига турли хил чиқиндиларни ташлаб унинг тиқилишига ўзи сабабчи бўлганини билсада, усталар тиқинни очиб носозликни бартараф этган куннинг эртасигаёқ бу аччиқ ҳақиқатни унутади ва тармоқни ахлат идиши билан адаштиришда давом этади.
Ҳурматли юртдошлар, оқова сув тармоғига сигарета қолдиқлари, турли хил матолар, селофан пакет каби сувда эримайдиган нарсалар ҳамда мева-сабзавоту овқат қолдиқларини ташламанг! Бундай бепарволикнинг жабрини биринчи навбатда ўзингиз кўришингизни унутманг!”, — дейилади мурожаатда.