Ўзбекистон транспорт вазирлиги хабар беришича Тожикистоннинг “Холдинг Азия Групп Таджикистан” корхонаси томонидан Ўзбекистоннинг бир қатор шаҳарларига автобус қатновларини йўлга қўйилади.
Хусусан, 2-апрелдан бошлаб Душанбе – Термиз, Душанбе – Денов, Панжикент – Самарқанд йўналишларида тажриба тариқасида қатновлар амалга оширилади.
Бугунга қадар Ўзбекистон ҳамда Тожикистон ўртасида Тошкент – Хўжанд ва Қўқон – Хўжанд йўналишларида мунтазам қатновлар давом этмоқда.