Ҳукуматнинг янги қарори билан, «Аёллар дафтари»ни юритиш орқали хотин-қизлар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисида янги низом тасдиқланди.
Ушбу низомга асосан «Аёллар дафтари»га 30 ёшдан ошган қуйидаги хотин қизлар киритилади:
ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизлар;
тадбиркорлик қилиш истагида бўлган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
боқувчиси бўлмаган эҳтиёжманд хотин-қизлар;
ижтимоий ёрдамга муҳтож И ва ИИ
гуруҳ ногиронлиги бўлган, тезкор тиббий муолажага муҳтож эҳтиёжманд хотин-қизлар;
уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
қарамоғида ногиронлиги бўлган фарзандлари бор эҳтиёжманд хотин-қизлар.
Мазкур дафтардаги хотин-қизлар учун 5 миллионгача кредитлар нақд пул кўринишида тақдим этилади.Бундан ташқари тадбиркорликни йўлга қўймоқчи бўлган хотин-қизларга 33 миллион сўмгача 14 фоизлик кредитлар берилади.
Янги низом тасдиқланиши муносабати билан олдинги вақтинчалик тартиб бекор қилинади.