Қашқадарё вилояти Қарши туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари тунда мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақдаги видео ижтимоий тармоқларда тарқалди. Меҳнат вазирлиги ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
Шундан сўнг, вилоят Бандлик бош бошқармасининг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ўрганиш ўтказилган.
Унга кўра, Қарши туман тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими бошлиғи томонидан ходимларини атрофни тозалаш ишларига мажбур қилганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 51-моддаси 1-қисмига асосан жаримага тортилган.