Бугун Шайхонтохурдаги бир-бирига туташ 4 та хонадонда ёнғин содир бўлди

Бугун, яъни 5 апрел куни Тошкент шаҳар, Шайхонтохур тумани, «Янги Камолон» МФЙда жойлашган бир-бирига туташ қурилган 4 та хонадонда ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда ФВВга хабар берди.

Қайд этилишича, 6 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилган.Ёнғин натижасида хонадонларнинг тахминан 400 кв.м. майдонда томи ва шифт қисми ёнган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқлиги айтилмоқда.

Воқеа жойига шаҳар ФВБ раҳбарияти ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган. Ҳозирда ёнғин сабаби ҳамда келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.