Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Давлатобод туман бўлими томонидан аҳолини ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказган терговга қадар текширув ишлари якунланди.
Текширув натижасида фуқаро К.Б 8 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларнинг 223.5 млн сўм миқдордаги имтиёзли кредитларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштитиб олганлиги аниқланди.
К.Б муқаддам фирибгарлик жинояти билан судланган.Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддасига (фирибгарлик) асосан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.