Қозоғистонда WhatsApp, Facebook ва Telegram мессенжерлар фаолияти чекланиши мумкин. Бу ҳақда Қозоғистон телеграф агентлиги хабар берди.
Мамлакатнинг Ахборот ва ижтимоий ривожланиш вазирлиги ҳукуматнинг 2019 йил 26 мартдаги 142-сонли хорижий веб-сайтлар ва мессенжерлар фаолиятини чеклаш тўғрисидаги қарорига ўзгартириш киритишни таклиф қилмоқда.
Унга кўра, онлайн-платформа ёки тезкор хабар алмашиш хизматидан фойдаланувчилар сони тўғрисида маълумот сўралади. Шунингдек, Қозоғистон республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ, мамлакат ҳудудида хорижий онлайн-платформа ёки тезкор хабар алмашиш хизмати фаолияти чекланади. Таъкидланишича, ҳозирда таклиф қилинган ўзгартиришлар жамоат муҳокамасида.