Евроиттифоқ Россияга қарши иқтисодий ва индивидуал санкцияларнинг бешинчи пакетини тасдиқлади. Бу ҳақда ЕИ Кенгаши маълум қилди.
«Бугун Кенгаш Совет Россияга қарши иқтисодий ва индивидуал санкцияларнинг бешинчи пакетини жорий этишга қарор қилди», — дейилади баёнотда.
Санкцияларнинг бешинчи пакети қуйидагиларни ўз ичига олади:
Россия кемаларининг ЕИ портларига кириши тақиқланади, август ойидан Россия кўмирига эмбарго жорий этилади;
Россия ва Беларус автотранспорт операторларининг ЕИ ҳудуди орқали юк ташиши тақиқланади, тиббиёт ва озиқ-овқат маҳсулотлари бундан мустасно;
Россияга квант компютерлари, яримўтказгичлар, авиаёнилғи олиб кириш ва ёғоч, цемент, ўғитлар, денгиз маҳсулотлари, алкогол импорт қилиш тақиқланади;
«Россиянинг тўрт асосий банки» активлари музлатилади ва транзакциялар амалга ошириши тақиқланади, банкларнинг номлари ҳозирча маълум қилинмаган;
Россия ва Беларус юридик шахсларига банкнотлар ва қимматли қоғозлар сотишга қўйилган тақиқ кенгайтирилади;
Россия ва беларуслик «амалдорлар, бизнесменлар ва уларнинг оила аъзоларидан иборат» қора рўйхат кенгайтирилади, уларнинг исмлари кейинроқ эълон қилинади.