Амир Темур таваллудига бағишланган стрит-арт чизилди

Тошкентда Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан янги стрит-арт чизилди. Inkuzart тахаллуси билан ижод қилаётган кўча рассоми Абдураҳмон Тошкентда Амир Темур таваллудининг 686 йиллиги муносабати билан янги стрит-артини чизиш жараёни тасвирланган видеони эълон қилди.

Унда қўлида PUBG ўйининг логотипи туширилган телефонни ушлаб турган бола кўзгуда Амир Темур сиймосини кўраётгани тасвирланган.

«Пластмасса ҳаёт», — дея изоҳ қолдирган муаллиф ўз ижодига.