Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими мансабидан кетди

Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ўрта Чирчиқ ҳокими Олимжон Нурматовни 8 апрелдан лавозимидан озод этиш ҳақидаги ҳужжатни имзолаган.

Ҳужжатга кўра, туман ҳокими вазифасини вақтинча бажариб туриш вазифаси Ихтиёр Қосимовга юклатилган.

Ҳар иккала қарор ҳам Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани кенгаши сессияда кўриб чиқилади ва тасдиқланади.