Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Сурхондарё вилояти бўлимига янги раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг буйруғига асосан, Пардаев Алишер Очилович Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг Сурхондарё вилояти бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Маълумот учун, А. Пардаев 1970 йилда Бойсун туманида туғилган. 1997 йилда Термиз давлат университетини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида бошланғич синф ўқитувчилигидан Бойсун, Жарқўрғон туманлари халқ таълими бўлими ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Мазкур лавозимга тайинлангунга қадар у Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сурхондарё вилояти Кенгаши раиси лавозимида ишлаб келаётган эди.