Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан “K.S.”АЖнинг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, АЖнинг Қарши шаҳар филиали собиқ менежери З.Х. мижозлар билан тузилган 129 дона суғурта полислари бўйича 119,7 млн сўмлик тўловларни қабул қилиб, филиалга кирим қилмасдан талон-торож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.