8 апрель куни Ўзбекистондан Украинага 34 тоннадан ортиқ гуманитар ёрдам кўрсатилди.
Ўзбекистондан дори-дармон, индивидуал дори қутилари, узоқ муддат сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотлари, жами 400 минг донадан ортиқ бўлган 21 та позициядаги маҳсулот етиб келган.
Вилоят раҳбари Виктор Никитанинг сўзларига кўра, Ўзбекистон томони дори-дармон, якка тартибда тиббий ёрдам кўрсатиш қутилари, узоқ муддат сақлаш учун озиқ-овқат ва бошқалар маҳсулотлардан иборат гуманитар ёрдам топширган.
«Юк самолётда етиб келди, кейин Транскарпатияга етказилди. Гуманитар ёрдам зудлик билан «қайноқ нуқталарга» жўнатилади», —дейилади хабарда.
Аввалроқ, Олий Мажлис Сенатининг 17 март куни ўтказилган 24-ялпи мажлисида ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ўзбекистон Украина мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини тан олиши. Луганск ва Донецк мустақиллигини тан олмаслигини билдирган эди.