Bилоят ИИБ матбуот хизмати хабар беришича, Фарғона туманида 11 апрел куни ҳайдовчи М.И. “Матиз” русумли автомашинасини Новкент МФЙ ҳудудида бошқариб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четида турган пиёдачи Э.Ф ни уриб юбориши оқибатида Э.Ф тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона тумани ИИБ тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 266-модда 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.