Меҳнати машаққатли, даромади баракали соҳа

Норин туман «Агропилла» МЧЖ томонидан 2022 йил учун ипак қурти боқиш бўйича шартномалар асосида қурт уруғлари тарқатиш бошланди.

Туманда аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ишсиз фуқароларга 10 граммдан қурт уруғлари тарқатилиб, 7000 нафар пиллакор фуқаролар бандлиги таъминланади.

Ипак қурти боқиш истагини билдирган фуқароларга туман ҳокими Жўрабек Нурматов, вилоят “Агропилла” МЧЖ раҳбари Лобархон Явминова пиллакорлар билан мулоқотда бўлиб, уларнинг меҳнати ҳамиша ардоқланиши ҳақида эътироф сўзларини айтишди.

Шунингдек, пилла етиштирувчиларга пул маблағлари аванс тариқасида берилди.

Маълумот учун: жорий йил туманда 140 та фермер хўжалиги билан шартнома қилинган бўлиб, 3349 қути қурт уруғи парваришланди, 191 тонна “кумуш тола” ҳосил олиш режалаштирилган.