2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 35 433 772 кишини ташкил этган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.
Шунга кўра, Ўзбекистонда аёллар сони – 17 607 934 кишини, эркаклар сони – 17 825 838 кишини ташкил қилади.
2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 217 904 нафарга кўп.
1991 йилда республикамизда доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига 49,7 фоизни ташкил этди.