Ўзбекистон мусулмонлари идораси Cаудия Арабистони «Ҳаж-2022» мавсумида иштирок этиши мумкин бўлган ёш чегараси 65 ёшгача этиб белгиланганини маълум қилди.
Шунингдек, барча зиёратчилар подшоҳлик Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинган ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида тасдиқланган Pfizer/BioNTech (АҚШ-Хитой), Oxford-AstraZeneca (Буюк Британия-Швеция), Moderna (АҚШ) ёки Johnson & Johnson (АҚШ) вакциналарининг 2 та дозасини қабул қилган бўлиши зарур.
Хорижлик ҳожилар Саудия Арабистонига киришдан 72 соат олдин коронавирус ташхиси ҳақида манфий натижали ПЦР маълумотномасини тақдим этиши лозим.
Подшоҳлик Ҳаж ва умра вазирлиги ҳожиларнинг ибодат амалларини бажариш давомида ўз соғлигини сақлаш учун эҳтиёткорлик шартлари ва қоидаларига тўлиқ амал қилиши заруратини қатъий талаб қилмоқда.
Маълум қилинишича, мазкур масала «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши ҳамда Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консулхонаси билан ҳамкорликда мувофиқлаштирилмоқда.