Тошкент метрополитенининг «Пушкин» бекатида 22 ёшли А.Б. қасддан поезд йўлагига ўзини ташлагани тўғрисида хабар берилганди. Бош прокуратура матбуот котиби ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилаётганини маълум қилди.
14 апрель куни соат 17:30 ларда «Пушкин» метро бекатида 22 ёшли йигит ўзига таниш бўлган қиз билан ўзаро муаммоси борлиги туфайли гап талашиб, келиша олмаганидан сўнг ўзини электропоезд тагига ташлаган.
Фуқаро тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан кўрикдан ўтказилганида, унга ҳеч қандай тан жароҳати етмагани аниқланган.
«Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда», — дейилади хабарда.