АҚШ Президенти Жо Байден шахсан Украинага боришга тайёр. Бу ҳақда Оқ уй хабар берди.
Кеча, 14 апрель куни Мэриленддаги Эндрюс қўшма базасида АҚШ Украинага юқори мартабали амалдорларни юбормоқчими, деган саволга Байден дастлаб бу қарор ҳозир қабул қилинаётганини айтган.
Ким бориши мумкинлиги сўралганда, Байден ҳазил билан журналистдан:
“Кетишга тайёрмисиз?” дея сўраган.
Журналист саволга жавобан: “Сизчи?” деган. АҚШ Президенти: “Ҳа”, деб жавоб берган.
Америка ОАВлари Қўшма Штатлар Украина билан бирдамлик белгиси сифатида Киевга юқори мартабали амалдорнинг ташрифини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар берган. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ёки Мудофаа вазири Ллойд Остин Киевга ташриф буюриши мумкин бўлган номзодлар деб топилган.