Роскомнадзор Youtube маъмурияти томонидан ноқонуний маълумотларни олиб ташламагани учун Google ни судга берди. Бу ҳақда бошқарма сайтида хабар берилган.
Россия қонунчилигига кўра, Роскомнадзордан тегишли сўров олинган кундан бошлаб белгиланган муддатда бундай ишончсиз материалларни олиб ташламаганлик учун сайт эгаси 4 миллион рублгача жарима шаклида маъмурий жавобгарликка тортилади. Хусусан, экстремистик фаолиятга чақириқларни ўз ичига олган материаллар ресурс эгаси томонидан олиб ташланмаганлиги учун 8 миллион рублгача жарима назарда тутилган.
“Сайт Россия қонунчилиги талабларини қўпол равишда эътиборсиз қолдирди, ноқонуний контентни олиб ташламади, шунингдек, Россия оммавий ахборот воситалари, жамоат ва сиёсий ташкилотлари ва арбоблари мазмунини камситиш бўйича мунтазам чоралар кўради”, – дейилади агентлик хабарида.