«Боғча» ходимларининг маошига бир марталик қўшимча ҳақ берилади

Боғчаларда ходимларнинг маошига бир марталик қўшимча ҳақ уларнинг эришган натижалардан келиб чиқиб ёки қуйидаги зарур шартлар бажарилганда берилади:

кўрик танловлардаги иштироки учун лавозим маошига нисбатан:

  туман ва вилоят миқёсдаги натижалар учун 15 фоизгача;

  республика миқёсдаги натижалар учун 20 фоизгача.

Шунингдек, ўйин тамойилига асосланган замонавий машғулотларни ташкил қилганлиги учун 15 фоизгача;

тарбияланувчиларни илм-фанга қизиқишини оширишга қўшган ҳиссаси учун 20 фоизгача.