Кеча Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А.Мустанов, Жиззах шаҳар ҳокими К.Холмуродов бошчилигида навбатдан ташқари йиғилиш бўлиб ўтган. Йиғилишда ташкилий масала кўрилган.
Шу кунга қадар шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Жасур Тожибоев Жиззах вилояти Молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимига ўтгани сабабли Жиззах шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилган.
Маьлумот учун, Жасур Тожибоев 2021 йил 30 июндан буён ишлаб келаётган эди.
Жиззах шаҳар ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб Азиз Эргашев тайинланган.