“Ўзгидромет” 18 апрель, душанба куни республика бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Кечаси 16–18, кундузи 27–29 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 8–13, кундузи 16–21 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7–12 метр/секунд тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14–19, кундузи 20-25 даража илиқ бўлади.
Тошкент ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14–19 даража илиқ, кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.
Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, кечқурун қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14–19 даража илиқ, кундузи 25–30 даража иссиқ, ёмғир пайтида 20–25 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14–19, кундузи 20–25 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7–12 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 12–17 даража илиқ, кундузи 27–32 даража иссиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғади. Шарқдан эсаётган шамол ўз йўналишини ўзгартириб, ғарбдан секундига 7–12 метр тезликда эсади. Шамолнинг тезлиги баъзи жойларда чанг кўчиши билан бирга секундига 17–22 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 7–12, кундузи 17–22 даража илиқ бўлади.