Тошкент шаҳар ИИБ хабар беришича 17 апрел куни соат 18:00 да Тошкент шаҳар Сергели туманида жойлашган интернет клубларининг бирида 18 ёшли Х.С. 17 ёшли мактаб ўқувчиси И.Ш. билан жанжаллашиб қолади. Келишмовчилик натижасида Х.С. вояга етмаган И.Ш. ҳа тан жароҳати етказади. Жабрланувчи тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми («Қасддан баданга огир шикаст етказиш») бойича жиноят иши қозғатилди. Гумонланувчи ушланган, тергов давом этмоқда.